АсосийJamiyat

Бухорода араб тилини ўргатиш баҳонасида 40 нафарга яқин одамга ноқонуний диний таълим бериб келинаётганлиги аниқланди

'Бухорода араб тилини ўргатиш баҳонасида 40 нафарга яқин одамга ноқонуний диний таълим бериб келинаётганлиги аниқланди'ning rasmi

Бухорода моддий манфаат орттириш мақсадида ташкил этилган марказларда ноқонуний диний таълим олиш ҳолати аниқланди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 31 январь куни Бухоро вилояти, Пешку туманида истиқомат қилувчи, 1987 й.т., “С.Ш.” ва 1990 йилда туғилган “Х.Б.”лар томонидан ташкил этилган “Мисвоҳ” номли ўқув марказида араб тилини ўргатиш баҳонасида 9 нафар вояга етмаган ёшлар ва 19 та катта ёшдаги шахсларга қонунга хилоф равишда диний таълим бериб келаётганлиги ички ишлар идоралари томонидан аниқланган.

Бундан ташқари, 1993 йилда туғилган “Т.М.” Интернет ижтимоий тармоқларининг “Telegram” месенжерида“Muslimalar” номли виртуал гуруҳ ташкил қилиб, 8 нафар фуқароларга онлайн тарзда диний таълим бераётганлиги аниқланган.

Ўтказилган суриштирув тадбирлари жараёнида, “Т.М.” расмий ҳужжатлари бўлмаган ҳолда араб тилини ўргатиш баҳонасида ноқонуний равишда диний таълим бериб келаётгани аниқланган.

Жавобгар шахслар томонидан Ўзбекистон Олий суди томонидан фаолияти тақиқланган “Салафийлар” ДЭО нинг ғоявий раҳнамоларидан бири бўлган “Содиқ Самарқандий”нинг маърузаларини ижтимоий тармоқлар орқали тарқатиб келганлиги ҳам маълум бўлган.

Ушбу фуқароларнинг ҳатти-ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддасида (Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) кўзда тутилган ноқонуний ҳаракатлар мавжуд деб топилди. 

 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар