1

“Қамчиқ” довонида юк машинаси ёниб кетди (видео)

ЖАМИЯТ 04.02.2023, 14:56
“Қамчиқ” довонида юк машинаси ёниб кетди (видео)

Бугун, 4 февраль куни соат 1:53 да А-373 автомобил йўлининг 227 километрида “Тошкент - Водий” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган “Merсedes-Benz” русумли юк машинасида ёнғин юзага келганлиги тўғрисида “Қамчиқ” Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасига хабар тушган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда. 



Зудлик билан воқеа жойига Бошқарма бошлиғи Ҳ.Бобонов бошчилигида ёнғин-қутқарув экипажлари етиб бориб, ёнғин соат 2:28 да тўлиқ бартараф этилган. Автомашина юк хонасида бўлган маҳсулотларнинг асосий қисми ва ҳайдовчининг ҳаёти ёнғиндан сақлаб қолинган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганнлар йўқ.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1