1

Намангандан минг йиллик қиличлар топилди (фото)

ЖАМИЯТ 04.02.2023, 15:49
Намангандан минг йиллик қиличлар топилди (фото)

Ахсикентдан ноёб тангалар, Қорахонийлар даврига оид бетакрор деворий суратлар ва минг йиллик Дамашқ қиличлари топилди.

Айтилишича, топилмалар ҳақида National Geographic туркум кўрсатувлар тасвирга олади. Айни кунларда археологлар Тўрақўрғон туманида жойлашган Ахсикент ёдгорлигида тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар.

Реставраторлар гуруҳи томонидан деворий суратлар ва ганчкорлик буюмларини таъмирланмоқда, буюмлар музейга қўйилди.

— Минг йил аввалги машҳур қиличлар топилгани ва уларнинг Ватани айнан Ахсикент экани бизни ҳайратлантирмай қўймайди. Хитой манбаларида Ахсикент шаҳристони дарвозалари олтиндан бунёд этилгани ҳақида ёзилган. Маҳаллий аҳоли ўртасида ушбу дарвоза Сирдарё тубида қолиб кетгани ҳақида ривоятлар юради. Улар албатта тарихий ҳақиқатларга асосланган, - дея ўз фикрини ёзади хорижий экспертлар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1