1

Қозоғистон дунёда биринчилардан бўлиб 3D-тангаларни муомалага чиқарди (видео)

ДУНЁ 04.02.2023, 16:33
Қозоғистон дунёда биринчилардан бўлиб 3D-тангаларни муомалага чиқарди (видео)

Қозоғистон Миллий банки дунёда биринчилардан бўлиб 3D ўта юқори рельеф технологиясига эга тангаларни муомалага чиқарди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар берди.

Миллий банк “Қозоғистон ўсимлик ва ҳайвонот дунёси” туркумидаги Balqash Alabuǵasy коллекция тангаларини муомалага чиқарди. Дизайн концепциясини ишлаб чиқишда банк мутахассислари тангага янги технологияларни қўллашга қарор қилишди.

Қозоғистон зарбхонаси 3D ўта юқори рельеф технологиясидан фойдаланган ҳолда инновацион зарб қилишни синовдан ўтказди. Синов натижаларига кўра, танга текислигидан 17 мм баланд перч боши рельефига эга прототип олинди.

Тангалар икки хилда ишлаб чиқарилади:

925/1000 кумуш пробасидан 3D технологияси ва ўта юқори рельефли, оғирлиги 100 грамм, диаметри 50 мм, номинал қиймати 1000 танга, тиражи 500 дона;

купроникель кумуш қотишмасидан тайёрланган МН 25, оғирлиги 15 грамм, диаметри 33 мм, “рrооf-like” ишлаб чиқарилган, номинал қиймати 200 танга, тиражи 20 000 дона.

Миллий банк матбуот хизмати матлум қилишича, ҳозирча дунёнинг ҳеч бир зарбхонаси бундай натижага эриша олмайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1