Тошкент вилоятида янги йўл ўтказгич қурилишида ишлаётган автокран қулади, машинист вафот этди (видео)

ЖАМИЯТ 04.02.2023, 17:38
Тошкент вилоятида янги йўл ўтказгич қурилишида ишлаётган автокран қулади, машинист вафот этди (видео)

Паркент тумани Заркент қишлоғида автокран қулаб, унинг машинисти шифохонада вафот этди. Ҳодиса бўйича махсус текшириш ўтказилиб, хулосалар ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилиши маълум қилинди.

Тошкент вилояти Паркент тумани Заркент қишлоғида кран ағдарилиб кетиб, одам ҳалок бўлгани айтилган видео тарқалди. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Аниқланишича, автокран билан юз берган бахтсиз ҳодиса юкни бир нечта кранлар билан кўтариш (спаренная перемешенние груза) асосида амалга оширилмагани сабабли рўй берган. Автокраннинг оғиб кетиши оқибатида машинист тан жароҳатлар олгани сабабли "Кўприкқурилиш трести" УКга қарашли "13-Кўприкқурилиш отряд" ходимлари томонидан Паркент тумани шифохонасига ётқизилган. Оғир жароҳатлар олгани сабабли автокран машинисти шифохонада вафот этган.

"Кўприкқурилиш трести" УКга қарашли "13-Кўприкқурилиш отряди" "Қйл-йўл кўприк қурилиш таъмир" МЧЖ билан шартнома имзолаган. Ушбу ҳужжатда буюртмачи томонидан хизмат кўрсатувчи ходимларни кунлик тиббиёт кўригидан ўтказиши ва меҳнат муҳофазаси тадбирларини ўтказиш лозим бўлган банд алоҳида кўрсатиб ўтилган. МЧЖ томонидан шартнома бандларига риоя қилмагани, мунтазам равишда хавфсизлик чораларини кўрмагани сабабли ушбу бахтсиз ҳодиса рўй берган, — дея изоҳланади ҳолат.

Содир бўлган ҳодиса бўйича вилоят меҳнат инспекцияси мутахассислари томонидан махсус текшириш ўтказилиши ва уларнинг хулосалари ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилиши маълум қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1