АсосийDunyo

Бир неча кун давомида АҚШ устида учиб юрган Хитойнинг айғоқчи ҳаво шари йўқ қилинди (видео)

'Бир неча кун давомида АҚШ устида учиб юрган Хитойнинг айғоқчи ҳаво шари йўқ қилинди (видео)'ning rasmi

Яқинда АҚШ Мудофаа вазирлиги мамлакат ҳудуди узра жосуслик шари учаётганини расман тасдиқлаган эди. Америка расмийлари ҳаво шари Хитойга тегишли эканлигига ишонч ҳосил қилишади. Лекин у тинч аҳоли ҳаётига таҳдид солиши мумкинлиги учун уни уриб туширишга журъат эта олишмаган.

Маълум бўлишича, 2023 йил 1 февралда Монтана осмонида пайдо бўлган айғоқчи ҳаво шари шарққа ҳаракат қилишда давом этади. Кузатиш учун Неллис авиабазасида жойлашган бешинчи авлод Ф-22 Раптор қирувчи самолётлари ишлатилган.

Канада ва АҚШ ҳаво мудофаасини мувофиқлаштирувчи Шимолий Америка Аэрокосмик Мудофаа Қўмондонлиги Хитой шари тинч аҳоли ва ҳарбийлар учун хавф туғдирмаганини айтгач, Федерал авиация бошқармаси ҳаво ҳудудини ёпди.

4 февраль куни ҳаво шари Калифорния қирғоқларида йўқ қилинди. Бунинг учун Ф-22 Раптор қирувчи самолёти ишлатилган. 

    Бошқа янгиликлар