Янги ҳафтада Словения ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келади

СИЁСАТ 05.02.2023, 18:35
Янги ҳафтада Словения ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келади

Жорий йилнинг 7-9 февраль кунлари Словения Республикаси Бош вазири ўринбосари − ташқи ишлар вазири Таня Фаён бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикасида ташриф билан бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ хабар берди. 

Мазкур ташриф доирасида Словения делегацияси Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа ҳукумат ташкилотларида учрашувлар ўтказади ҳамда Ўзбекистон-Словения бизнес-форумида иштирок этади.

Бундан ташқари, Словения ТИВ раҳбари Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига ташриф буюриб, профессор-ўқитувчилар ва талабалар билан учрашади.

Шунингдек, 9 февраль куни Венгрия ташқи ишлар ва ташқи савдо вазири Питер Сиярто Ўзбекистонга келади.

Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов билан учрашув, шунингдек, мамлакатимизнинг бошқа вазирлик ва идораларида музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1