АсосийJamiyat

Бухорода ноқонуний диний таълим берувчи ўқув маркази аниқланди

'Бухорода ноқонуний диний таълим берувчи ўқув маркази аниқланди'ning rasmi

Бухоро вилоятининг Пешку туманида 31 январь куни ноқонуний диний таълим ўргатиш билан шуғулланаётган ўқув маркази аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, 1987 йилда туғилган S.Sh. ва 1990 йилда туғилган X.B.lar ташкил этган "Мисвоҳ" номли ўқув марказида араб тилини ўргатиш баҳонасида 9 нафар вояга етмаган ёшлар ва 19 нафар катта ёшдаги шахсларга қонунга хилоф равишда диний таълим бериб келинаётгани аниқланган.

Бундан ташқари, 1993 йилда туғилган T.M. Телеграм мессенжерида "Муслималар" номли виртуал гуруҳ ташкил қилиб, 8 нафар фуқароларга онлайн тарзда диний таълим бераётганлиги аниқланган.

Ўтказилган суриштирув тадбирлари жараёнида T.M. расмий ҳужжатлари бўлмаган ҳолда араб тилини ўргатиш баҳонасида ноқонуний равишда диний таълим бериб келаётгани маълум бўлган.

Жавобгар шахслар Ўзбекистон Олий суди томонидан фаолияти тақиқланган "Содиқ Самарқандий"нинг маърузаларини ижтимоий тармоқлар орқали тарқатиб келган.

“Ушбу фуқароларнинг хатти-ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддасида (Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) кўзда тутилган ноқонуний ҳаракатлар мавжуд”, — дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар