1

⚡️ Туркиядаги зилзилада Ўзбекистон фуқароларининг жабрлангани ёки ҳалок бўлгани ҳақида маълумот келиб тушмади — ТИВ

СИЁСАТ 06.02.2023, 11:35
⚡️ Туркиядаги зилзилада Ўзбекистон фуқароларининг жабрлангани ёки ҳалок бўлгани ҳақида маълумот келиб тушмади — ТИВ

Аввал хабар қилганимиздек, Туркиянинг жануби-шарқида, Сурия билан чегара яқинида 7,4 баллик кучли зилзила юз берди. Ҳозирга қадар зилзила кучи сезилган Туркия, Сурия, Кипр ва Ливанда қурбонлар сони 100дан ошиб кетди. Айни пайтда энг кўп талофат кўрган ва қурбонлар кўп бўлган ҳудуд Туркия бўлиб турибди. Ҳодиса юзасидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди

Маълум қилинишича, 2023 йил 6 февраль Тошкент вақти билан соат 11:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг Туркиядаги дипломатик ваколатхоналарига зилзила оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳатланган Ўзбекистон фуқаролари бўйича маълумот келиб тушмаган.

Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатимизнинг Анқарадаги Элчихонаси (тел.: +90-312-441-38-71, +90-312-441-17-46) ва/ёки Истанбулдаги Бош консулхонасига (тел.: +90-212-323-20-37, +90-212-323-20-39) мурожаат қилишлари мумкин.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1