1

Шавкат Мирзиёев Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди

СИЁСАТ 06.02.2023, 11:49
Шавкат Мирзиёев Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди

Аввал хабар қилганимиздек, Туркиянинг жануби-шарқида, Сурия билан чегара яқинида 7,4 баллик кучли зилзила юз берди. Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда 76 дан ортиқ, қўшни Сурияда эса 50 дан ортиқ киши ҳалок бўлган. Қурбонлар сони муттасил ортиб бормоқда.

Туркиянинг жануби-шарқий қисмидаги вилоятларда юз берган кучли зилзила оқибатида кўплаб одам қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани, катта талафотлар кўрилгани муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғонга ҳамдардлик йўллади. Бу ҳақда Презхидент матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, қардош Туркия етакчиси ва халқига чуқур таъзия изҳор этиб, давлат раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1