1

⚡️ Ўзбекистонда 9 февралдан ҳаво совийди, ҳарорат -15 даражагача пасаяди

ЖАМИЯТ 06.02.2023, 12:48
⚡️ Ўзбекистонда 9 февралдан ҳаво совийди, ҳарорат -15 даражагача пасаяди

"Ўзгидромет" жорий ҳафта учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Қайд этилишича, бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди илиқ ҳаво массаси таъсири остида бўлади.

Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат 6 февралда республика жанубида, 7 февралда Фарғона водийси вилоятларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 6 февралда 7-12 даража илиқ, 7 февралда 10-15 даража илиқ, баъзи жойларда 18 даража илиқгача бўлади.

8 февралда Ўзбекистон ҳудудига Ўрта ер денгизи ҳудудларидан нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда момақалдироқ бўлиши мумкин. Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ атрофида, баъзи жойларда 17-20 даража илиқгача бўлади.

9-10 февралда Ўзбекистон ҳудудига маркази Россиянинг Европа қисми устида шаклланган совуқ антициклон қисми кириб келади. Республика бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда кучли ёғингарчилик бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати пасаяди. 9 февралда республика ҳудудининг катта қисмида кечаси ва кундузи 4-9 даража илиқ, 10 февралда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ бўлади. Республика шимолида ҳарорат кечаси 7-12 даража совуқгача, Устюртда 15 даража совуқгача, кундузи 2-7 даража совуқгача пасаяди. 7-9 февраля республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1