Қорақалпоғистонда "Nexia-3" ва юк машинаси иштирокида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди, 5 одам ҳалок бўлган (видео)

ЖАМИЯТ 06.02.2023, 13:36
Теглар: Видео, ЙТҲ, Nexia-3, Қорақалпоғистон
Қорақалпоғистонда "Nexia-3" ва юк машинаси иштирокида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди, 5 одам ҳалок бўлган (видео)

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида Nexia-3 ва юк машинаси иштирокида охири ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 4 февраль куни А-380 Ғузор—Бухоро—Нукус—Бейнеу автомобиль йўлининг “Жаслиқ” посёлка фуқаролар йиғинидан ўтган қисмида Nexia-3 ҳайдовчиси Қўнғирот тумани йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётганида бошқарувини йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб кетаётган Мерседес-Бенз юк машинаси билан тўқнашиб кетган.

“КRuz.uz” хабарига кўра, ЙТҲ оқибатида “Жаслиқ” посёлкасида яшовчи 5 нафар одам — икки эркак ва уч нафар аёл вафот етган. 

Ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ қошидаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266- моддаси 3-бўлим “а” (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одамлар ўлимига сабаб бўлиши) банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Тошкентдан Кореяга борган қозоғистонликлар депортация қилингач, аэропортда қочиб кетди (видео)

01.04.2023, 11:02

Қозоғистоннинг депортация қилинган икки фуқароси Жанубий Кореяда қочиб кетди, деб хабар берди Tengrinews.kz. Маълумотни Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати тасдиқлаган.Қозоқларнинг қочиши ижтимоий тармоқлардан маълум...
⚡Чорвоқдан одам суяклари топилди (видео)

28.03.2023, 08:58

27 март куни телеграм-каналларда Чорвоқ сув омборида сув сатҳининг пасайиши оқибатида юзага чиқиб қолган одам суяклари акс этган видео тарқалди. Видео муаллифлари томонидан ушбу суяклар бу...
Истанбулда турк эркак ўзи билан бирга яшаб келган ўзбекистонлик 40 ёшли аёлни ўлдириб, бўлакларга бўлиб, музлаткичга солиб қўйди (виео)

24.03.2023, 19:56

Баҳчелиэвлерда ўзи билан бирга яшаган 40 ёшли Ўзбекистон фуқароси Умида Тўлагановани тош билан ўлдириб, жасадини бўлаклаб, сўнг музлатгичга қўйган 61 ёшли Риза Белер қўлга олинди....
Истанбулда ўзбекистонлик эркак рашк сабаб аёлни пичоқлаб ўлдирди (видео)

15.03.2023, 12:05

Истанбулнинг Эсенюрт туманидаги турар жой кираверишида ўзбекистонлик аёл рашк туфайли севгилиси томонидан аввал калтакланди, кейин эса пичоқланди. Оғир тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган аёл вафот...
Об-ҳаво: Тошкент
+15.97°
Валюта курси
1