Зилзила сабаб Суриядаги Ҳарим шаҳри “ер юзидан бутунлай йўқ бўлди”, Италияда эса сунами хавфини келтириб чиқарди (видео)

ДУНЁ 06.02.2023, 13:55
Зилзила сабаб Суриядаги Ҳарим шаҳри “ер юзидан бутунлай йўқ бўлди”, Италияда эса сунами хавфини келтириб чиқарди (видео)

Туркия жанубий-шарқида юз берган зилзила қурбонлари сони 284 кишига етди. 2300 дан ортиқ одам тан жароҳати олди, 1700 дан ортиқ уй қулади. Бу ҳақда вице-президент Фуат Ўқтай маълум қилди.

Суриянинг Туркия билан чегараси яқинидаги 30 минг аҳоли истиқомат қилувчи Ҳарим шаҳри эса “ер юзидан бутунлай йўқ бўлди”, дейди маҳаллий ҳукумат.

6 февраль душанба куни эрталаб Италия фавқулодда хизматлари цунами хавфи ҳақида огоҳлантирди.

Фуқаролик мудофааси департаменти маълумотларига кўра, Туркия ва Суриядаги сейсмик фаоллик туфайли Италиянинг бир қатор қирғоқбўйи минтақаларида цунами хавфи юзага келган.

Гап мамлакатнинг жанубий қисми ҳақида бормоқда – хусусан, Сицилияда, Калабрия ва Пуглияда темир йўлда ҳаракат вақтинча тўхтатилган ва бошқа бир қатор эҳтиёт чоралари кўрилган.

Италия қирғоқлари аҳолисидан маҳаллий вақт билан эрталаб соат 6:30 дан бошлаб қирғоқ ва унинг яқинида бўлмасликлари сўралган.

ОАВнинг қайд этишича, ҳозирча цунами хавфи ҳали тасдиқланмаган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1