Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида кардиожарроҳлик бўлими иш бошлади. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бу ердаги биринчи мураккаб амалиёт Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиалининг тиббиёт фанлари номзоди Адҳам Жалилов бошчилигидаги кардиохирурглар жамоаси билан ҳамкорликда ўтказилди.
Шу тариқа вилоят тиббиёти тарихида илк бор ишлаб турган юракда аорта-коронар шунтлаш операцияси муваффақиятли бажарилди.
Ҳозир беморнинг аҳволи қониқарли бўлиб, стандартлар асосида даво муолажалари давом эттирилмоқда.
06.02.2023 19:06
Сурхондарёда илк бор ишлаб турган юракда аорта-коронар шунтлаш амалиёти бажарилди
