АсосийJamiyat

Қозоғистонда икки яшар бола 11 та магнит ютиб юборди

'Қозоғистонда икки яшар бола 11 та магнит ютиб юборди'ning rasmi

Қозоғистоннинг Қарағанда шаҳрида икки яшар бола 11 та магнитни ютиб юборди. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.

Шифокорлар икки ёшли боланинг қорин бўшлиғидан 11 дона магнит олиб ташлади. Бола 4 февраль куни шошилинч равишда вилоят болалар шифохонасига ётқизилган. Унинг қорнида қаттиқ оғриқ қайд этилган ва қайта-қайта қайт қилган. Қорин бўшлиғи органларининг рентгенографияси болада номаълум жисм мавжудлигини кўрсатди.

“Шошилинч равишда мураккаб операция ўтказилди, ичак шикастланиши аниқланди. Боланинг ошқозон-ичак трактидан болалар ўйинчоғининг 11 дона миқдорида магнит қисмлари ажратиб олинди. Айнан улар ичакни шикастлаган ва бир-бирига ёпишиб қолган”, — деди вилоят болалар клиник шифохонаси жарроҳлик хизмати директори ўринбосари Жанат Елубоев.

Ҳозир бола реанимация бўлимида. Шифокорлар унинг аҳволини барқарор деб баҳоламоқда.

    Бошқа янгиликлар