1

Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 3000 га яқинлашди

ДУНЁ 07.02.2023, 09:02
Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 3000 га яқинлашди

Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 3000 га яқинлашди. Яна 16 мингга яқин одам тан жароҳати олди, деди Туркия Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (АФАД) раҳбари Юнус Сезар. 

Туркиянинг жануби, яъни Анқарадаги даҳшатли зилзила қурбонлари сони 2921 кишига етди, деб маълум қилди Туркия фавқулодда вазиятлар бошқармаси (АФАД) раҳбари Юнус Сезар. Яна 15 834 киши жароҳатланган, деди у. 

Аввалроқ Туркия вице-президенти Фуат Ўқтай вайроналар остидан жами 7840 киши тирик қолганини маълум қилган эди.

Октай 338 минг киши ётоқхоналар, университетлар ва бошпаналарга жойланганлигини қўшимча қилди.

Президент Ражаб Тоййиб Эрдўған Туркияда табиий офат қурбонлари муносабати билан етти кунлик миллий мотам эълон қилди.

АФАД маълумотларига кўра, Туркиянинг жануби-шарқида бир суткада магнитудаси еттидан ортиқ бўлган иккита зилзила содир бўлган (маҳаллий вақт билан 04.17 да – 7,7 балл ва 13.24 да – 7,6 балл). Туркия ҳукумати аҳолини ер силкинишидан хавотирга тушиб, уйларига қайтмасликка чақирди.

Аввалроқ, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон зилзила оқибатида 912 киши ҳалок бўлганини маълум қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1