1

Эрдўғон зилзила оқибатида 912 киши ҳалок бўлганини маълум қилди

ДУНЁ 06.02.2023, 15:41
Эрдўғон зилзила оқибатида 912 киши ҳалок бўлганини маълум қилди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон зилзила оқибатида 912 киши ҳалок бўлганини маълум қилди.

Унга кўра, яна 5385 киши жароҳатланган.

Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Туркия Республикаси Президенти Коммуникациялар раҳбари Фаҳреттин Алтун ҳам баёнот берди. 

"Қаҳраманмарашда содир бўлган ва кўплаб шаҳарларда сезилган зилзиладан сўнг, давлатимизнинг барча муассасалари зудлик билан ўз ишларини олиб бормоқда. Юртимиз ва бутун халқимизга ҳамдардлик билдираман

Ҳозирда барча қутқарув ишлари ФВВ (АФАД) координацияси томонидан олиб борилмоқда.

Табиий офат билан боғлиқ маълумотлар учун расмий муассасаларнинг, айниқса АФАДнинг хабарларини кузатиб бориш муҳимдир.

Аввалроқ Суриядаги зилзила қурбонлари сони 326 нафарга етгани хабар қилинганди.

Маълумот учун: Туркиянинг марказий ва жануби-шарқий қисмларида 7,4 магнитудали силкинишлар қайд этилди. Зилзила жануби-шарқдаги Қаҳраманмараш вилоятининг Пазарджик туманида 7 км чуқурликда содир бўлган. Ер силкинишлари турли ҳудудларда – Адана, Анқара, Анталия, Газиантеп, Кайсери, Мерсин, Трабзон, Шанлиурфада ярим соат давомида сезилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1