1

Туркиянинг университетлари ва мактабларида таътил эълон қилинди

ДУНЁ 07.02.2023, 10:18
Туркиянинг университетлари ва мактабларида таътил эълон қилинди

Туркияда кеча содир этилган зилзилалар қурбонлари сони 2379 нафарга етди. 7840 киши вайроналар остидан қутқариб қолинди. Бу ҳақда Туркия вице-президенти Фуат Оқтой маълум қилди.

Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған 12 февраль, якшанба куни бутун мамлакат бўйлаб ва хорижий давлатлар ваколатхоналарида миллий байроқлар ярмига туширилиши ҳақида фармойиш эълон қилди.  

Хабарларда айтилишича, зилзила оқибатида зарар кўрган ҳудудларда олий ўқув юртларида ўқув жараёнлари тўхтатилади.  

Шунингдек, мамлакатдаги барча умумтаълим мактабларида 13 февралгача таътил берилди.  

Оқтойнинг таъкидлашича, университетлар ва мактабларда бўшаган бинолар жарбдийдалар учун бошпана сифатида қўлланилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1