1

Тошкентда қиз беҳаё рақсга тушиб, ЙПХ формасида видео жойлади (видео)

ЖАМИЯТ 07.02.2023, 10:45
Тошкентда қиз беҳаё рақсга тушиб, ЙПХ формасида видео жойлади (видео)

Тошкент шаҳрида 4 февраль куни бир гуруҳ ёшлар машинада светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланди, шунингдек, блогер қиз беҳаё рақсга тушиб, ИИО формасини кийиб видеотасвирга тушди.

Пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабрига кўра, ушбу ҳолат 2003 йилда туғилган Ш.Т., 2002 йилда туғилган Х.И., 2000 йилда туғилган Ш.Ж., 2004 йилда туғилган А.Х., 2006 йилда туғилган К.М. томонидан содир этилгани аниқланган. 2002 йилда туғилган Х.И. бошқарувида бўлган Лаcеттини бошқариб кетаётиб, Юнусобод тумани Аҳмад Дониш кўчасидаги светофорнинг тақиқловчи қизил ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатланган.

Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-модда (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан тўхташ чизиғини босиб кириши ва ўтиши) 2-қисмида назарда тутилган қоида бузарликни содир қилганлиги юзасидан планшет қурилмасида электрон маъмурий баённома расмийлаштирилган. 

Ҳолат бўйича фуқароларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб, қонуний чора кўриш учун Миробод тумани ИИО ФМБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1