“2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Лойиҳада, жумладан, қуйидагилар белгиланмоқда:
-давлат органлари ва ташкилотларининг аҳоли ва тадбиркорларга кўрсатиладиган сервис хизмати сифатини ошириш борасидаги фаолиятини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш;
-давлат органлари ва ташкилотлари томонидан анъанавий тарзда кўрсатиладиган қўшимча 200 та давлат хизматларини ДХМ ҳамда ЯИДХП (my.gov.uz) орқали кўрсатиш;
-аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари (ногиронлиги бўлган шахслар, оғир беморлар, кексалар ва бошқалар)га миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги давлат хизматларини доимий яшаш ёки вақтинча турган жойига чиқиш орқали, кўрсатилган хизмат учун қўшимча тўлов ундирилмаган ҳолда кўрсатиш;
-электр, газ ва сув сарфи ҳисоблагичларини қиёслашдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини проактив тарзда (хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг ўз ташаббуси билан фуқаро мурожаатини кутмасдан) кўрсатиш.
Лойиҳада шунингдек, 2024 йил 1 январдан пенсионерга ҳисобланган, лекин ўз вақтида олинмаган пенсияни тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойга узайтирилиши назарда тутилган.
Ушбу ҳавола орқали Фармон лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этинг: https://regulation.gov.uz/oz/d/76071