Тошкент вилоятида 18 ёшли қиз осилган ҳолатда топилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2023 йил 28 январь куни соат тахминан 18:30 ларда Ангрен шаҳар, “Беруний” м.ф.й яшаган, 2004 йилда туғилган қиз Р.Н. яшаш уйининг молхона тўсинига оқ рангли мато билан ўзини-ўзи осиб, ўз жонига қасд қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан марҳуманинг яқинлари ва бошқа тегишли шахслардан тушунтириш хатлари олиниб, судга оид тиббиёт экспертиза тайинланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Ангерн шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.