1

Намангандаги газ портлашидан жароҳатланганлардан бири вафот этди

ЖАМИЯТ 07.02.2023, 12:25
Намангандаги газ портлашидан жароҳатланганлардан бири вафот этди

Сал аввал Наманган вилояти Косонсой туманидаги хонадонларнинг бирида газдан портлаш содир бўлгани хабар берилган эди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати маълумот тақдим этди. 

Маълум қилинишича, портлаш оқибатида 5 нафар шахс турли тан жароҳати олган.  

Кўрсатилган тез-тиббий муолажаларга қарамасдан 1 нафари шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Косонсой туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 258-моддаси 2-қисми “а” банди (Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1