АсосийDunyo

БМТ Бош Ассамблеясида Туркия ва Суриядаги зилзилаларда ҳалок бўлганлар хотирасига ҳурмат бажо келтирилди

'БМТ Бош Ассамблеясида Туркия ва Суриядаги зилзилаларда ҳалок бўлганлар хотирасига ҳурмат бажо келтирилди'ning rasmi

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси раиси Чаба Кереши 6-февраль куни йиғилишни Туркия ва Сурия халқлари ва ҳукуматларига ҳамдардлик сўзлари билан бошлади.

У Бош Ассамблеянинг барча делегатларини даҳшатли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар хотирасига бир дақиқалик сукут сақлашга таклиф қилди.

Туркия расмийларига кўра, ҳозиргача зилзила қурбонлари сони 2 минг 921 кишига етган. 15 минг 834 киши жароҳатланган.

Президент Режеп Таййип Эрдоған Туркияда табиий офат қурбонлари муносабати билан етти кунлик миллий мотам эълон қилди.

AFAD маълумотларига кўра, Туркиянинг жануби-шарқида бир суткада магнитудаси еттидан ортиқ бўлган иккита зилзила содир бўлган (маҳаллий вақт билан 04.17 да – 7,7 балл ва 13.24 да – 7,6 балл).

Туркия ҳукумати аҳолини ер силкинишидан қўрқиб, уйларига қайтмасликка чақирди.

    Бошқа янгиликлар