АсосийJamiyat

Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси 10 февралгача таъзия дафтарини очди

'Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси 10 февралгача таъзия дафтарини очди'ning rasmi

Туркияда 2023 йил 6 февраль куни рўй берган кучли зилзила қурбонлари муносабати билан 12 февраль кунигача мотам эълон қилинди. Бу ҳақда Туркия мадания ва туризм вазирилиги маълум қилди.

Қайд этилишича,  Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан 2023 йил 7 февралдан 10 февралгача таъзия дафтари очиқ бўлади.

Туркиянинг Ўзбекистондаги фуқаролари ва ўзбекистонликлар ушбу таъзия дафтарини соат 10:00 дан 12:00 гача ёки соат 14:00 дан 17:00 гача имзолашлари мумкин.

 

    Бошқа янгиликлар