1

Қамчиқ довонида кучли ёғингарчилик кузатилиб, кўрувчанлик кескин қисқаради

ЖАМИЯТ 07.02.2023, 18:46
Қамчиқ довонида кучли ёғингарчилик кузатилиб, кўрувчанлик кескин қисқаради

2023 йил 8-9 февраль кунлари А-373 “Тошкент – Ўш” автомобил йўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти–вақти билан кучли ёғингарчилик, туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 м. гача пасайиши, шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Гидрометеорология маркази хабар бермоқда.


Шунингдек, жорий йил 8-13 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:
- Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида;
- Самарқанд вилояти: Самарқанд, Ургут туманларида;
- Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;
- Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмасининг “Чимён” тоғларида;
- Наманган вилояти: Поп туманида;
- Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи элон қилинади.
"Тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз" дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1