1

⚡️Туркиядаги зилзила жойидан икки ўзбекистонлик топилди, яна 13 нафарини қидириш ишлари давом эттирилмоқда

ДУНЁ 07.02.2023, 20:04
⚡️Туркиядаги зилзила жойидан икки ўзбекистонлик топилди, яна 13 нафарини қидириш ишлари давом эттирилмоқда

2023 йил 7 феврал 17:00 ҳолатига Туркиядаги табиий офат оқибатида 1 нафар фуқаро вафот этгани, 15 нафар ватандошларимиз қидирилаётгани ҳақида хабар берган эдик. 

Ҳозирда булардан 2 нафари билан алоқа ўрнатилиб, 13 нафарини қидирув ишлари давом этмоқда. 

Шунингдек, 17 нафар ватандошларимизни (булардан 13 таси спортчилар) зилзила содир бўлган ҳудуддан Истанбулга келишларига ёрдам кўрсатилди.

Қидирув ва ёрдам ишлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ Туркиядаги зилзила оқибатларини бартараф этиш мақсадида сафарбар этилган Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари Ҳатай вилоятининг Овакент қишлоғида қидирув-қутқарув ишларини бошлади. Бу ҳудудда асосан 10 мингдан ортиқ этник ўзбеклар истиқомат қилади

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1