АсосийЖАМИЯТ

Бугун ёмғирли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Бугун кундуз куни республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин...

Бугун кундуз куни республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10-15° илиқ, баъзи жойларда 17-20° илиқгача бўлади.

Пойтахтимизда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 15-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 12-14° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3-8° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар