АсосийJamiyat

​​"Malaysia Airlines" авиакомпанияси Куала-Лумпурдан Тошкентга парвозларни тикламоқда

'​​"Malaysia Airlines" авиакомпанияси Куала-Лумпурдан Тошкентга парвозларни тикламоқда'ning rasmi

Малайзиянинг "Malaysia airlines" авиакомпанияси Куала-Лумпур — Тошкент — ​​Куала-Лумпур йўналиши бўйича парвозларни тикламоқда. Биринчи чартер рейси 2023 йил 1 мартга белгиланган. Рейслар ҳар ўн кунда бир марта Аирбус А330 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Малайзия авиаташувчиси илк парвозини Ўзбекистоннинг “Осмон Аэро” сайёҳлик оператори билан келишув доирасида 2022 йил 9 июль куни амалга оширган эди.

Malaysia Airlines — штаб-квартираси Селангор штатида жойлашган Малайзиянинг миллий давлат авиакомпанияси.

    Бошқа янгиликлар