Инсульт аломатларини аниқлайдиган илова яратилди

САЛОМАТЛИК 08.02.2023, 09:51
Инсульт аломатларини аниқлайдиган илова яратилди

Лос-Анжелесдаги Калифорния университети олимлари инсульт аломатларини невролог даражасида аниқлайдиган смартфон иловасини яратдилар. Илк натижалар Далласдаги халқаро конференцияда тақдим этилди.

Агар инсультнинг илк аломати юзага чиққанидан 90 дақиқа ичида чора кўрилмаса, ногиронлик асорати хавфи ошади. FAST.AI иловаси инсультнинг кенг тарқалган аломатларини сезишга қодир.

Илова юздаги 68 нуқтани баҳолаш учун бемор юзи видеоёзувидан фойдаланади. Смартфон датчиклари қўл ҳаракатларини, микрофон эса нутқ ўзгаришини назорат қилади. Маълумотлар сунъий интеллект алгоритмлари орқали таҳлил этилади.

FAST.AI Болгарияда ўткир инсультни бошдан кечирган 270 нафар беморда 72 соат давомида синаб кўрилди. Аниқлилик деярли 100 фоизни ташкил қилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1