Туркияда зилзилалар сабаб 5 минг 894 киши ҳаётдан кўз юмди, 8 минг киши қутқарилди.Бу ҳақда Вице-президент Фуат Октай маълум қилди.
Қайд этилишича, айни пайтга қадар зилзилаларда 5 минг 894 кишининг ҳаётдан кўз юмди, 34 минг 810 киши жароҳатланди, 8 минг киши эса вайроналар остидан қутқарилган.
Зилзила Қаҳраманмараш, Килис, Диярбакир, Адана, Османия, Газиантеп, Шанлиурфа, Адıяман, Малатя ва Ҳатайда вайронагарчиликларга олиб келди.
Шунингдек, Сурияда ҳам зилзила талофатлари кенгайиб бормоқда. Ҳозирга қадар Сурияда 1932 киши ҳалок бўлгани тасдиқланган. Яна 2 мингдан ортиқ одам жабрланиб, шифохонага ётқизилган.
Маълум қилинишича, бу рақам якуний эмас ва ўсишда давом этади, чунки қисман вайроналар остида ҳали ҳам одамлар бор. Қишки совуқлар шароитида уларни у ердан тириклайин олиш учун камроқ имкониятлар мавжуд.
Сурияда фалокат йиллар давомида давом этаётган фуқаролар уруши туфайли янада кучаймоқда: кўплаб бинолар зилзиладан аллақачон шикастланган ва қулаган, қутқарувчилар ва инсонпарварлик ёрдамларининг кўп ҳудудларга кириши қийин.
Эслатиб ўтамиз, 6 февралга ўтар кечаси Туркия жануби-шарқидаги Газиантеп яқинида 7,8 магнитудали биринчи зилзила содир бўлди. Бир неча соат ўтгач, 7,5 магнитудали янги зилзила содир бўлди.
бу рақам якуний эмас ва ўсишда давом этади, чунки қисман вайроналар остида ҳали ҳам одамлар бор. Қишки совуқлар шароитида уларни у ердан тириклайин олиш учун камроқ имкониятлар мавжуд.