АсосийJamiyat

Жиззахда фуқаро судда енгилроқ жазо тайинлатиб бериш учун 2 минг АҚШ доллари олаётган пайтда ушланди

'Жиззахда фуқаро судда енгилроқ жазо тайинлатиб бериш учун 2 минг АҚШ доллари олаётган пайтда ушланди'ning rasmi

Енгилроқ жазо тайинлатиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда  Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди. 

Маълум қилинишича, Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро О.Р. фуқаро Ф.Қ.нинг транспорт воситасини олиб қочганлиги юзасидан жиноят иши бўйича 2 000 АҚШ доллари эвазига судда енгилроқ жазо тайинлатиб беришини айтиб, Ф.Қ.нинг таниши Ш.А.дан 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар