1

Покистон билан имтиёзли савдо соҳасида ҳамкорлик қилинади

СИЁСАТ 08.02.2023, 14:16
Покистон билан имтиёзли савдо соҳасида ҳамкорлик қилинади

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–45-сон, 06.02.2023 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистан билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида имтиёзли савдо тўғрисида битим тасдиқланди.

Мазкур битим 2022 йил 3 мартда Исломобод шаҳрида имзоланган.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органлар этиб белгиланди.

 Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1