1

Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 7,1 минг кишидан ошди

ДУНЁ 08.02.2023, 14:57
Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 7,1 минг кишидан ошди

Эпицентри Туркиянинг Қаҳраманмарас шаҳрида содир бўлган икки вайронкор зилзила қурбонлари сони 7108 нафарга етди, 40910 киши жароҳат олди. Туркия ҳукумати Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан 8 февраль куни соат 10.35 ҳолатига кўра маълумотлар тарқатилди.

Бошқарма саълумотларига кўра, силкинишлар Туркиянинг Қаҳраманмараш, Газиантеп, Шанлиурфа, Диярбакир, Адана, Адияман, Усмония, Ҳатай, Килис, Малатя ва Элазиг вилоятларида қурбонлар ва вайроналарга сабаб бўлган.

5775 та турар-жой биноси вайрон бўлган. Табиий офат зонаси аҳолиси учун 50 818 та чодир ўрнатилган.

Қидирув-қутқарув ишларига 79 110 киши жалб этилган.

Юкларни етказиб бериш ва қутқарувчилар, шунингдек, жабрланганларни ташиш учун 104 та авиация техникаси жалб этилган.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған вайронкор зилзилалардан жабр кўрган ҳудудларга борди.

6 февраль, душанба куни Туркиянинг жануби-шарқида (маҳаллий вақт билан 04.17 да – 7,7 балл ва 13.24 да – 7,6 балл) магнитудаси етти баллдан ортиқ бўлган иккита зилзила содир бўлди.

Президент Эрдоған табиий офат қурбонлари учун мамлакатда етти кунлик миллий мотам эълон қилди. Туркия давлат байроқлари бутун мамлакат бўйлаб яримга ҳилпиратилди.

Вайронкор зилзила қўшни мамлакатларда, жумладан Сурия, Ливан, Шимолий Кипр Турк Республикаси, Греция Кипр ва Ироқда ҳам сезилди.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1