Туркияда зилзиладан 68 соат ўтиб 6 одам тирик топилди, 55 соат ўтиб эса қўлида қушини ҳам қўйиб юбормаган 13 ёшли бола омон олиб чиқилди

ДУНЁ 09.02.2023, 09:21
Туркияда зилзиладан 68 соат ўтиб 6 одам тирик топилди, 55 соат ўтиб эса қўлида қушини ҳам қўйиб юбормаган 13 ёшли бола омон олиб чиқилди

Ҳатайда ишини давом эттираётган қутқарувчилар, зилзиладан 68 соат ўтиб, 3 нафари бола бўлган 6 кишини вайроналар остидан олиб чиқди. Бу ҳақда "Анадолу" хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, зилзила ҳудудида қидирув-қутқарув ишларини давом эттирган қутқарув гуруҳи вайроналар остидан келаётган товушларга жавоб берган. Узоқ давом этган саъй-ҳаракатлар натижасида зилзиладан 68 соат ўтиб вайроналар остидан 6 киши, жумладан, 3 нафар бола қутқариб олинди.

Омон қолганларга воқеа жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилгач, шифохонага етказилган.

Шунингдек, Туркияда қутқарувчилар дуч келган бир ҳодиса бутун дунёга овоза бўлди. 13 ёшли бола зилзиладан 55 соат ўтиб вайроналар остидан олиб чиқилди. Бу вақт давомида у тўтиқушини ҳам қўлидан қўйиб юбормаган.

Мўъжизавий тарзда, тирик қолган ўсмирга биринчи ёрдам кўрсатилди, унинг қушини ҳам унутмадилар - унга сув ва нон беришди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1