АсосийJamiyat

Қозоғистондаги ўзбек маҳкумига қамоқ жазосини Ўзбекистонда ўташга рухсат берилади

'Қозоғистондаги ўзбек маҳкумига қамоқ жазосини Ўзбекистонда ўташга рухсат берилади'ning rasmi

Қозоғистон парламенти Ўзбекистон билан маҳкумларни топшириш бўйича келишувни ратификация қилди. Бу ҳақда "Sputnik Казахстан" хабар бермоқда.

Агар маҳкумнинг ўзи хоҳласа, унга қамоқ жазосини ўз ватанида ўташга рухсат берилади.

Бугунги кунда Қозоғистонда 486 нафар Ўзбекистон фуқароси жазо муддатини ўтамоқда. Ўзбекистон қамоқхоналарида 20 нафар қозоғистонлик бор.

"Кўп ҳолларда бошқа давлатда жазо ўтаётганлар тилни, маҳаллий урф-одатларни билмайди. Қариндошлари ва дўстларидан узоқда бўлгани учун бундай одамнинг жамиятга мослашиши қийин. Оила билан мулоқот қилиш, яқинлари билан учрашиш инсонга ёрдам беради, шубҳасиз, маҳкумга ижобий таъсир кўрсатади", - деди Қозоғистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Асет Чиндалиев.

Қозоғистон Ўзбекистон билан маҳкумларни топшириш бўйича келишувни ратификация қилди

    Бошқа янгиликлар