АсосийJamiyat

Пўлат Бобожонов ҳам Туркия элчихонасига бориб ҳамдардлик китобига тасалли сўзларини ёзди

'Пўлат Бобожонов ҳам Туркия элчихонасига бориб ҳамдардлик китобига тасалли сўзларини ёзди'ning rasmi

Аввалроқ, Президент Шавкат Мирзиёев Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасига боргани ҳақида хабар берган эдик. 

Кейинроқ Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов ҳам соҳа масъуллари билан бирга Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасида бўлиб, қардош давлатнинг мамлакатимиздаги элчиси Олган Бекар жаноблари ва элчихона масъулларига ҳамдардлик ва таъзия билдирди. Бу ҳақда  Ички ишлар вазирининг матбуот котиби хабар берди.

"Туркия Республикасининг жануби-шарқий ҳудудларида жорий йилнинг 6 феврал куни юз берган талафотли зилзилалар мамлакатимиз аҳолисини кучли ларзага келтирди. Аянчли офат юртимизнинг ҳар бир фуқаросида чуқур қайғу ва ҳамдардлик ҳиссини уйғотди.

Ички ишлар вазири ушбу оғир ва синовли кунларда жабрланганлар ҳамда вафот этганларнинг оиласи ва яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик тилаб, элчихонада очилган ҳамдардлик китобига тасалли сўзларни ёзиб қолдирди",–дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар