АсосийЖАМИЯТ

"Қамчиқ" довонида автомобиллар ҳаракати қайта тикланди (видео)

Аввалроқ, "Ўзгидромет"нинг ахборотига кўра, "Қамчиқ" довонида ҳаракатлар вақтинча тўхтатил...

Аввалроқ, "Ўзгидромет"нинг ахборотига кўра, "Қамчиқ" довонида ҳаракатлар вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар берган эдик.

Об-ҳаво кескин ўзгариб кучли қор ёғиши ва Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази томонидан берилган 2023 йил 9 февралдаги 103-сон бюллетенига кўра, соат 13:30 да А-373 “М-39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг 228-253 км.лар оралиғида қор кўчкиси хавфи юзага келганлиги сабабли автомобиллар ҳаракати вақтинча тўхтатилган эди.

“Қамчиқавтойўл” ИЙФУК томонидан тегишли ташкилотлар билан биргаликда кўрилган тезкор чора-тадбирлардан сўнг соат 23:30 да довондан ҳаракатланувчи барча турдаги автотранспорт воситалари учун икки томонлама ҳаракат тўлиқ қайта тикланди.



Ўз навбатида барча автотранспорт воситаси ҳайдовчиларига об-ҳаво шароитини ҳисобга олган ҳолда, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиб ҳаракатланишини тавсия қилиб қоламиз”, — дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар