Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасига бориб қардош турк халқига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
9 февраль куни Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасига борди ҳамда ўз ҳамдарлигини билдирди.


Вазир табиий офат натижасида ҳалок бўлган инсонлар хотирасини ёд этиб, жароҳатланган инсонларнинг тезда соғайиб кетишини тилади.
Маълумот ўрнида, Туркиядаги зилзила оқибатида 16 546 киши ҳалок бўлди, 66 132 нафар одам жабрланган.





