Хабарингиз бор, Туркияда содир бўлган зилзила жуда катта талофатни юзага келтирди. Айни пайтдаги маълумотларга кўра, Туркияда зилзила қурбонлари 17 674 нафарга етди. Ярадорлар сони 72 минг 879 кишини ташкил этмоқда. Офат юз берган илк кундан бошлаб Ўзбекистон давлати ва халқи қадош давлатга ўз ёрдамини кўрсатмоқда. Айни пайтда Республиканинг турли ҳудудларидан эҳтиёждаги кўплаб маҳсулотлар юбориляпти, бироқ фуқароларимиз орасида ўз ёрдамларини маблағ шаклда юбормоқчи бўлганлар кўплаб топиляпти.
Эндиликда “Ziraatbank Uzbekistan”да очилган ёрдам ҳисоб рақамаларига, бошқа банк тизимлари, шунингдек Payme ва Click тизимлари орқали маҳаллий валюта кўринишидаги пул ўтказмаларини комиссия тўловларисиз амалга оширишингиз мумкин. Яъни, банк филиалларига бормасдан пул ўтказмаларини амалга ошириш имконияти таъминланди.


Тасвирда, бу тизимларда ярим ой ва юлдуз белгиси (ёрлиқ) босилганда меню автоматик равишда очилади ва пулни амалий тарзда жўнатиш мумкин бўлади.
Мақсад, миқдордан қатъи назар, барчани ёрдамга жалб қилишдир. “Payme” тизими орқали пул ўтказмалари эртага ҳам давом этади.
Йиғилган хайриялар Туркия Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимидаги АФАД ва Фавқулотда Вазиятларни Бошқариш бошқармаси ҳисобига ўтказилади. Банк филиалларига мурожаат қилиш орқали комиссиясиз пул ўтказмаларини амалга ошириш ҳам давом этмоқда.





