1

Озодбек Назарбеков Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйди

МАДАНИЯТ 10.02.2023, 10:31
Озодбек Назарбеков Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйди

Ўзбекистонда сўз мулкининг султони, мутафаккир, давлат арбоби Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги нишонланмоқда. Улуғ бобомиз ҳаёти ва ижодий фаолиятига бағишланган турли адабий кечалар, мушоиралар, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Шу муносабат билан Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков Тошкентдаги Адиблар хиёбонида Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйиб, ҳурмат бажо келтирди. 

Вазирга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева ва бошқалар ҳамроҳлик қилди. 

Гул қўйиш маросимидан сўнг Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида адабий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда кейинги йилларда Алишер Навоийнинг бой ва серқирра ижодий меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, унинг ўлмас асарларини юртимизда ва хорижий мамлакатларда кенг тарғиб қилиш борасида қатор ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Жумладан, кеча тақдимоти ўтказилган “Истиқлол даври ўзбек навоийшунослиги” 30 жилдлик тўплами ҳам шундай эзгу саъй-ҳаракатларнинг яна бир ёрқин ифодаси экани қайд этилди.

Тадбирда буюк шоир ижодидан намуналар ўқилиб, ғазаллари асосида ижро этилган мумтоз қўшиқлар янгради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1