АсосийJamiyat

Самарқандда ирригация соҳаси масъуллари канални таъмирлаш учун ажратилган маблағни талон-торож қилишга бошчилик қилди

'Самарқандда ирригация соҳаси масъуллари канални таъмирлаш учун ажратилган маблағни талон-торож қилишга бошчилик қилди'ning rasmi

 Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жомбой туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Жомбой туманида жойлашган канал бўйларини жорий таъмирлаш учун ажратилган пуллар талон-торож қилингани аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департамент маълум қилди.

“M.Y.” МЧЖ раҳбари М.Б. туман Ирригация бўлими масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, Ирригация бўлими балансидаги каналларни жорий таъмирлаш ва тозалашда ҳақиқатда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, жами 1,4 млрд сўмни ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва  228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар