АсосийJamiyat

1 майдан "газ заправка"лар электрон тарози ва видео камераларни ўрнатишга мажбур

'1 майдан "газ заправка"лар электрон тарози ва видео камераларни ўрнатишга мажбур'ning rasmi

“Тадбиркорлик субъектларини тоифаларга ажратиш мезонлари ҳамда солиқ сиёсати ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–21-сон, 10.02.2023 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Фармонга кўра, 2023 йил 1 майдан қуйидагилар мажбурий ҳисобланади:

  • автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари ва автомобилларга газ қуйиш станцияларида электрон ўлчаш ускуналари ва онлайн видео камераларини ўрнатиш ҳамда уларни солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш;

 

  • пахта, ғалла ёки шолини қабул қилиш ва ҳисобини юритиш бўйича ахборот тизимларининг операторлари ўз тизимларини солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиши.  

 

️ Шунингдек, тўлов хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар жисмоний шахслар ўртасида пул ўтказмалари амалга оширилганда, уларга кўрсатилган хизматлар учун (олинган ҳақ, комиссия учун “0” сўм бўлган тақдирда ҳам) электрон ҳисобварақ-фактуралар тақдим этади ва расмийлаштиради.

    Бошқа янгиликлар