2023 йил 9 февраль куни Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Қирғизистоннинг Туркиядаги хорижий ваколатхоналари олти қирғиз фуқаросини Газиантеп шаҳридан эвакуация қилди.
Эвакуация қилинганлар Ўзбекистоннинг махсус самолётида Тошкент шаҳрига учиб келишди. Бу ерда уларни Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ходимлари кутиб олишади.
Тошкентга етиб келганларга қўшни давлатнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ватанига қайтишига ёрдам беради.
Айни вақтда Қирғизистоннинг Туркиядаги вазирлиги ва хорижий идоралари табиий офат зонасида фуқароларни эвакуация қилиш ва уларга ёрдам кўрсатиш ишларини давом эттирмоқда.






