АсосийJamiyat

Оҳангаронда Lacetti каналга тушиб кетди (видео)

'Оҳангаронда Lacetti каналга тушиб кетди (видео)'ning rasmi

Кеча, 9 февраль куни соат 22:30 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Тезкор бошқарув марказига Оҳангарон тумани “А.Навоий” МФЙ ҳудудидан оқиб оътувчи ёъл ёқасидаги каналга “ЛАСЕТТИ” русумли автоулов тушиб кетганлиги ҳақида хабар келиб тушган.


Хабарга асосан, қидирув-қутқарув ишларига Олмалиқ ёнғин-қутқарув отрядининг бир гуруҳ қутқарувчилари жалб қилинди. Қутқарувчилар Оҳангарон тумани Пўст патрул хизмати билан ҳамкорликдаги сайи ҳаракатлари натижасида каналдаги автоулов хавфсиз жойга олиб чиқилиб, амалий ёрдам кўрсатилди.
Аниқланишича, “ЛАСЕТТИ” русумли автоулов хайдовчиси ноқулай об-ҳаво ва йўллардаги музламалар сабабли бошқарувни йўқотиб, каналга тушиб кетганлиги малум бўлган.
"Воқеа оқибатида тан жароҳат олган ва ҳалок боълганлар йўқ" дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар