АсосийJamiyat

“Ўзгидромет” дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кўтарилишини прогноз қилди

'“Ўзгидромет” дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кўтарилишини прогноз қилди'ning rasmi

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида дам олиш кунлари қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.

Маълум қилинишича, фақат республиканинг айрим тоғли ҳудудларида бироз қор ёғиши мумкин.

Кечалари совуқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кечалари 2-7 даража совуқ атрофида бўлади. Кундуз кунлари ҳаво 2-5 даража илиққача, жанубда 7-9 даража илиққача кўтарилади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак сақланиб туради.

Қайд этилишича, республиканинг тоғли ҳудудларида 9—10 февраль кунлари кучли қор ёғиб ўтгани сабабли қор қопламининг баландлиги икки кеча-кундузда 60-70 сантиметрга ошиб 150 сантиметрга етди. Бу меъёрдан деярли икки барабор кўп.

“Янги ёғган қор беқарор ҳолатда, шунинг учун қор кўчиш хавфи жуда юқори”, — дейилади “Ўзгидромет” хабарида. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар