АсосийЖАМИЯТ

Сурхондарёда қурилиш материаллари дўконлари ёниб кетди (видео)

Сурхондарё вилояти Шеробод туманида 10 февраль куни ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фав...

Сурхондарё вилояти Шеробод туманида 10 февраль куни ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, соат 15:32 да “Шербой Шахзод” МЧЖга қарашли 3 та қурилиш материаллари савдо дўконларининг 75 квадрат/метр майдонида ёнғин содир бўлган.

Воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажлари соат 15:36 да етиб бориб, соат 16:10 да батамом ўчирилган. Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ёнғин қутқарувчиларининг саъй-ҳаракатлари натижасида 800 квадрат/метр жой сақлаб қолинган. Воқеа жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбарияти ва тегишли масъуллар етиб борган.

    Бошқа янгиликлар