АсосийДУНË

⚡️ Каҳраманмарашда зилзиладан 116 соат ўтиб 20 ёшли йигит, 122 соат ўтиб эса 70 ёшли онахон қутқарилди

Қаҳрамонмарашда зилзиладан 116 соат ўтиб, вайроналар остидан бир йигит чиқарилди.Маълум қи...

Қаҳрамонмарашда зилзиладан 116 соат ўтиб, вайроналар остидан бир йигит чиқарилди.

Маълум қилинишича, АФАД гуруҳи кўмагида олиб борилган қутқарув ишлари натижасида зилзиладан 116 соат ўтиб, 20 ёшлардаги бир йигит вайроналар остидан қутқариб олинди. Бу ҳақда "Анадалу" хабар қилди. Қутқарилган йигит тиббий гуруҳларга топширилди.

Шунингдек, Қаҳраманмарашда вайроналар остида қолган 70 ёшли Мелекше Табак қутқарувчиларнинг шиддатли саъй-ҳаракатлари туфайли зилзилалардан 122 соат ўтиб қутқарилди. 

Қайд этилишича, Қамоқхоналар ва ҳибсхоналар бош бошқармаси қидирув-қутқарув гуруҳи 70 ёшли Мелекше Табакни зилзиладан 122 соат ўтиб вайроналар остидан олиб чиқишга муваффақ бўлди.

Аёл касалхонага ётқизилган.

    Бошқа янгиликлар