АсосийJamiyat

Қашқадарёда ҳокимлик ходими қурилиш фирмасини тендерда ғолиб қилиб бериш учун пора олган вақтида ушланди

'Қашқадарёда ҳокимлик ходими қурилиш фирмасини тендерда ғолиб қилиб бериш учун пора олган вақтида ушланди'ning rasmi

Яккабоғ тумани ҳокимлиги ходими маҳаллий қурилиш фирмаси вакилидан ноқонуний тарзда 370 млн. сўм олган вақтида ушланди.

Ушбу жиноят ДХХ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари, вилоят ИИБ ҳамда ИЖҚКД вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фош этилди.

Аниқланишича, мазкур шахс Яккабоғ туманидаги иккита мактабгача таълим ташкилотида режалаштирилган 5 млрд. 250 млн. сўмлик капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича лойиҳани тендерда ютиб бериш эвазига ушбу сумманинг 7 фоизини талаб қилган.

Шунингдек, тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу ноқонуний ишга алоқадор бўлган Яккабоғ тумани мактабгача таълим бўлими ходими ҳам ушланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар