АсосийDunyo

Туркияда 6 февралдаги зилзиладан сўнг яна жами 2103 та зилзила содир бўлгани айтилди

'Туркияда 6 февралдаги зилзиладан сўнг яна жами 2103 та зилзила содир бўлгани айтилди'ning rasmi

Туркиянинг  табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар  бошқармасининг (АФАД) 12 февраль ҳолатига кўра сўнгги маълумотларни маълум қилди.

Унга кўра:

  • Қаҳраманмарашда содир бўлган 7,7 магнитудали зилзиладан сўнг ҳозиргача жами 2103 та зилзила содир бўлди.
  • Зилзила зонасида олиб борилаётган қутқарув ишларида жами 218 406 нафар ходим ҳамда 12 487 та автомашина ва зарур иш техникалари хизмат кўрсатмоқда.
  • ️Зилзила ҳудудидаги 106 428 нафар фуқаро бошқа вилоятларга эвакуация қилинди.
  • Туркия Ташқи ишлар вазирлиги билан ўтказилган учрашувлар натижасида бошқа давлатлардан ёрдам бериш мақсадида келган 8294 нафар ходим офат ҳудудига юборилди. Унда 70 та самолёт, 114 та вертолёт, 26 та кема, 45 та учувчисиз самолёт, 9 та дрон зилзила ҳудудларида хизмат қилмоқда.                     ️

Зилзиладан жабр кўрган ҳудудларга Қизил Ярим ой жамияти ва Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан жами 334 та кўчма ошхона, 33 та кўчма нонвойхона ва  86 та умумий овқатланиш воситалари ва 83 та ҳаммом/кир ювиш жиҳозлари етказиб берилди. Ҳудудлардаги фуқароларга шўрва, иссиқ овқат, егулик маҳсулотлари ва ичимликлар тарқатилмоқда.

  • Ҳудудларга 2174 нафар шахсий таркиб ва   327 та автомашина психо-ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун жўнатилди.

Бошпана эҳтиёжи учун:

  • 175 960 та чодир
  • 1 507 494 адёл зилзиладан зарар кўрган ҳудудларга жўнатилди.

    Бошқа янгиликлар