АсосийJamiyat

Тошкентда 20 ёшли ҳайдовчи пиёдани уриб юборди

'Тошкентда 20 ёшли ҳайдовчи пиёдани уриб юборди'ning rasmi

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтиб келаётган пиёдани Spark автомобили уриб юборди. 

Бу ҳақда Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, ЙТҲ жорий йилнинг 10 февраль куни соат 17:00 да содир бўлган. 2002 йилда туғилган Ш.Ш. Spark машинасини Мустақиллик шох кўчасида бошқариб кетаётганда, йўлни бегиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёда Б.Н.ни уриб юборган. 

Оқибатда пиёда олган тан жароҳатлари билан Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиалига олиб борилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар